1

Ўзбек фильми "Эврилиш" Минск халқаро кинофестивалида мукофот олди

МАДАНИЯТ 28.11.2023, 18:00
Ўзбек фильми "Эврилиш" Минск халқаро кинофестивалида мукофот олди

"Листапад" номли ХХIХ Минск халқаро кино фестивалида режиссёрларимиз фильмлари ҳам намойиш этилди.

Ташкилотчилар маълумотига кўра, бу йил анжуманда қатнашиш учун 107 давлатдан 2087 талаб тушган. Энг кўп ариза Россия, Эрон, Ҳиндистон, Бразилия ва Хитой томонидан тақдим этилган.  

Фестиваль доирасида “Ўзбек киноси куни” бўлиб ўтди.  

Таниқли кинорежиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг "Эврилиш" асари МДҲ Ижроия қўмитасининг “Чегарасиз кино” махсус мукофотига сазовор бўлди.  

Тақдирлаш маросимида сўзга чиққан МДҲ бош котиби ўринбосари Леонид Анфимов мазкур картинада ҳаётий шароит, турли синовлардан қатъи назар, инсонпарварлик, меҳр-шафқат, дўстлик туйғулари устувор экани, муҳаббатни асраб-авайлаш ҳар доим муҳимлиги томошабинга яна бир бор эслатилганини таъкидлади.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1