1

Германия террорчилар сафида жанг қилаётган фуқароларини мамлакат фуқаролигидан маҳрум қилиш масаласини кўриб чиқмоқда

ДУНЁ 04.11.2016, 11:40
Теглар: Террор
Германия террорчилар сафида жанг қилаётган фуқароларини мамлакат фуқаролигидан маҳрум қилиш масаласини кўриб чиқмоқда

ГФР ички ишлар вазири Томас де Мезьер чет элда террорчилар сафида жанг қилаётган, бир неча мамлакат фуқаролигини олганларни ГФР фуқаролигидан маҳрум қилишни таклиф қилди, деб хабар берди “Tvzvezda.ru” нашри.

ГФР қонунчилигига биноан, мамлакат фуқароси фуқароликдан маҳрум этилиши мумкин эмас. Ҳукумат фақатгина мамлакат ҳудудидан чиқариб юбориш учун шубҳали шахсларнинг паспортини олиб қўйиш ҳуқуқига эга. Де Мезьер бу амалиётни террорчилар сафида жанг қилаётган фуқароларга нисбатан ҳам қўллашни таклиф этди. 

Аммо нашрнинг ёзишича, мазкур Қонун Германия аҳолисини унчалик ҳам ташвишга солмаган, чунки террорчилар сафида “бор-йўғи” 870 нафар Германия фуқароси жанг қилмоқда.

Шарҳлар

​ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОКИСТОН ВА АФҒОНИСТОН ДАВЛАТ РАҲБАРЛАРИГА ҲАМДАРДЛИК МАКТУБИ ЙЎЛЛАДИ

26.07.2017, 12:24

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон ҳамда Афғонистон Ислом Республикалари раҳбарларига мактуб йўллади. Уларнинг матни ТИВ расмий сайтида эълон қилинди. Хусусан, Покистон Ислом Республикаси Президенти...
​Триполи пляжига ракета тушиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 25 киши яраланди

05.07.2017, 12:02

Ливия пойтахти Триполи шаҳар пляжига ракета тушиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 25 киши яраланди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.Воқеа 4 июль куни Митига аэропорти...
​Париж мачити ёнига ўрнатилган тўсиқ одамларни террорчи ҳужумидан асради

30.06.2017, 10:59

Кеча Париж яқинида жойлашган Кретей шаҳридаги мачитга келган одамларга автомашинада ҳужум қилмоқчи бўлган террорчининг нияти амалга ошмади, деб хабар берди Ntv.ru нашри. Автомашина ҳайдовчиси мачитдан...
​Филиппин жанубида жангарилар мактабга ҳужум қилди

21.06.2017, 10:29

Филиппин жанубида “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи билан яқин алоқада бўлган жангарилар мактабга ҳужум қилди, деб хабар берди Ria.ru нашри. Полиция берган маълумотга кўра, жангарилар ўқувчиларни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1