Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза, жами 11 та медаль билан умумжамоа ҳисобида Россия ва Арманистондан кейин учинчи ўринни эгаллади. Сўнгги кун дастурида ўтказилган финалларда рингга кўтарилган 3 та боксчимиз ҳам ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.
Ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:
Олтин медаль:
-57 кг: Севара Маматова
+80 кг: Собирахон Шаҳобиддинова
-60 кг: Ферузжон Саъдуллаев
+80 кг: Ислом Салиҳов
Кумуш медаль:
- 46 кг: Мафтуна Мусурмонова
- 75 кг: Мафтуна Янгиева
- 63 кг: Ҳикматилло Ўлмасов
Бронза медаль:
- 46 кг: Абдураҳмон Маҳмуджонов
- 66 кг: Акбар Аҳмадов
- 50 кг: Ҳусан Қаҳҳоров
- 70 кг: Норбек Абдуллаев.