Бедарак йўқолган 19 ёшли сирдарёлик қизни топишда ёрдам берганларга 10 млн сўм мукофот ваъда қилинмоқда

ЖАМИЯТ 08.12.2023, 12:26
Бедарак йўқолган 19 ёшли сирдарёлик қизни топишда ёрдам берганларга 10 млн сўм мукофот ваъда қилинмоқда

Гулистон шаҳар, Маънавият МФЙ, Сувчилар кўчаси, 97-уйда яшаган 20.07.2004 йилда туғилган, миллати ўзбек, Анварова Турсуной Рустам қизи 2023 йил 15 ноябр куни яшаш хонадонидан чиқиб кетиб бедарак йўқолган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати эълон берди.

Қизни топилишида кўмаклашган фуқаролар 10.000.000  (O‘N MILLION) (https://t.me/SirdaryoviloyatIIB) сўм пул маблағи билан мукофотланади ҳамда маълумот берган шахсларнинг шахсига оид маълумотлари сир сақланиши кафолатланади.

Алоҳида белгилари: бўйи 165-170 см, сочи узун, кўзлари қора юмалоқ, лаби, бурни ва қулоқлари ўртача катталикда, юзи чўзинчоқ буғдой рангли.  Эгнида қаймоқранг куртка, қора рангли шим, оқ рангли спорт оёқ кийми, қўлида оқ рангли аёллар рюкзаги бўлган.

Ушбу шахс ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари сўралади.

Тел: 102, 97-121-55-05, 91-135-45-55, 67-343-51-11 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1