АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда Yashil AI сунъий интеллект модели ишга туширилади

Ўзбекистонда кўкаламзорлаштириш ишларини рақамли бошқаришга мўлжалланган Yashil AI сунъий интеллект модели экспериментал тарзда ишга туширилади.

'Ўзбекистонда Yashil AI сунъий интеллект модели ишга туширилади'ning rasmi

Ўзбекистонда экспериментал тарзда Yashil AI сунъий интеллект модели ишга туширилади. Бу ҳақда Экология қўмитаси Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонига таяниб хабар берди.

Модель ерларнинг бонитети, тупроқ тури, сув билан таъминланганлик даражаси, иқлим шароити, сунъий йўлдош маълумотлари ва дала кузатувлари асосида кўкаламзорлаштириш ҳамда ўрмонзорлар барпо этиш учун энг мақбул ҳудудларни аниқлайди.

Тизим ҳар бир ҳудуд учун мос дарахт ва буталар турлари, кўчатлар сони, экиш муддатлари, суғориш ва парвариш бўйича тавсиялар беради.

Шунингдек, сув танқислиги, кўчатларнинг қуриб қолиши ва касалликлар каби хавфларни харитада кўрсатиб, масъулларни огоҳлантиради ҳамда таҳлилий ҳисоботлар тайёрлайди.

Тизим ягона харитада маълумотларни мунтазам янгилаб бориш, мониторинг ва прогнозлаш, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда натижаларни очиқ кузатиш имконини беради.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистонда Yashil AI сунъий интеллект модели ишга туширилади - Darakchi.uz