АсосийЖАМИЯТ

Шаҳноза Мирзиёева: Намангандаги 5 ёшли қизалоқнинг оиласи бошқа шаҳарга кўчирилади

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева қизалоқ ва унинг яқинлари хавфсиз жойда янги ҳаёт бошлаши учун барча зарур шароитлар яратилишини билдирди.

'Шаҳноза Мирзиёева: Намангандаги 5 ёшли қизалоқнинг оиласи бошқа шаҳарга кўчирилади'ning rasmi

Наманганда беш ёшли қизалоқ билан боғлиқ фожиа ортидан унинг оиласи бошқа шаҳарга кўчирилади. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева маълум қилди.

Унинг айтишича, воқеа содир бўлганидан буён Агентлик вазиятни назорат қилиб келмоқда. Дастлабки кунларданоқ мутахассис ва психологлар қизалоқ ҳамда унинг онаси билан ишламоқда.

Оилага бошқа шаҳардан уй-жой ажратилиб, зарур реабилитация хизматлари кўрсатилади. Шунингдек, қизалоқнинг онасига ўқиш ва ишга жойлашишда ёрдам берилади. Зарур бўлса, оиланинг фамилиясини ўзгартиришга ҳам кўмаклашилади.

Шаҳноза Мирзиёева оиланинг хавфсиз жойда янги ҳаёт бошлаши учун барча зарур шароитлар яратилишини таъкидлади.

Мазкур масала Президент Администрацияси томонидан алоҳида назоратга олинган. "Бу жиноят асло жазосиз қолмайди", — деди Шаҳноза Мирзиёева.

    Бошқа янгиликлар

    Шаҳноза Мирзиёева: Намангандаги 5 ёшли қизалоқнинг оиласи бошқа шаҳарга кўчирилади - Darakchi.uz