Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилотида вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат бўйича 2026 йил сентябрь ойида Учқўрғон тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) ва 112-моддаси (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) асосида жино ят иши қўзғатилган.
Жиноят иши доирасида бир нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда иш Наманган вилояти прокуратураси иш юритувига ўтказилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда .
Тергов жараёни устидан назорат шахсан Бош прокурор томонидан ўрнатилган. Прокуратура иш барча ҳолатлар инобатга олинган ҳолда тўлиқ ва холисона тергов қилиниши, шунингдек, вояга етмаган жабрланувчининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши таъминланишини маълум қилди.
Шунингдек, жиноятга алоқадорлик, ҳолатни яшириш ёки масъул шахсларнинг ҳаракатсизлиги билан боғлиқ ҳар қандай ҳолат аниқланса, унга қонунчиликда белгилан ган тартибда ҳуқуқий баҳо берилиши айтилди.
Тергов якунлари бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда маълумот берилиши билдирилган.






