АсосийJamiyat
2449

Навбат Жиззахга: 12 нафар шахс 15 суткага қамалди

'Навбат Жиззахга: 12 нафар шахс 15 суткага қамалди'ning rasmi

Жиззах вилоятида «Долзарб - 40 кунлик» махсус профилактик тадбирлари доирасида жиноий гуруҳларга азо бўлган, ижтимоий муҳитга салбий таъсирини ўтказишга уринаётган шахсларни қўлга олиш ва уларнинг жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида бир қатор тезкор тадбирлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хусусан, махсус хизмат ва ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган рейдлар давомида ижтимоий муҳитга салбий таъсирини ўтказишга уринаётган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши доирасида 3 нафар шахслар қўлга олиниб, 12 нафар шахсларга жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.  

Шунингдек, жиноят содир этиб, тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахслар ушланди.  

Худди шундай вилоят ҳудудида тезкор вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи, жиноят содир етишга мойил 20 нафар шахсларнинг яшаш манзилларида махсус профилактик тадбирлар ўтказилди. Натижада ноқонуний буюм ва ашёларни сақлаб келган 10 нафар шахслар аниқланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар