1

Трамп номзодига қарши бўлган машҳурларни мамлакатдан “ҳайдаб чиқармоқда”

ДУНЁ 07.11.2016, 10:55
Трамп номзодига қарши бўлган машҳурларни мамлакатдан “ҳайдаб чиқармоқда”

Лос-Анжелес кўчаларида машҳурларнинг уй-жойи сотилаётгани ҳақидаги турли қалбаки эълонлар пайдо бўлди, деб хабар берди “Regnum.ru” нашри. 

Хонанда Шер, актриса Барбара Стрейзанд, Стинг ва бошқа машҳурлар агар АҚШ президентлигига Дональд Трамп сайланадиган бўлса, АҚШдаги кўчмас мулкларини, уй-жойларини сотиб, Канадага кўчиб кетишга аҳд қилган. Калифорния штатининг Лос-Анжелес шаҳри кўчаларида 6 ноябрь куни шу мазмунда ёзилган турли ёлғон эълонлар пайдо бўлди. 

Бундай плакатлар ёзилган эълонларни кўча рассоми Сабо тайёрлаб берган. Унда уй-жойларини сотаётган машҳурларнинг ёнида Трамп кўчмас мулк агенти қилиб тасвирланган.

“Мабодо АҚШ президентлигига Дональд Трамп сайланадиган бўлса, Голливуд юлдузларининг тенг ярми Канадага кўчиб кетади”, деб суратларга изоҳ берди Сабо. 

Бундай мазмундаги эълонлар бинолар пештоқига, хиёбонлардаги ўриндиқларга, омма эътиборини тортадиган жойларга илинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1