АсосийDunyo

БМТ Ғазодаги урушни зудлик билан тўхтатиш бўйича ҳужжатни қабул қилди, Ўзбекистон ҳам резолюцияни қўллаб-қувватлади

'БМТ Ғазодаги урушни зудлик билан тўхтатиш бўйича ҳужжатни қабул қилди, Ўзбекистон ҳам резолюцияни қўллаб-қувватлади'ning rasmi

Бош Ассамблеядаги бу овоз бериш Қўшма Штатлар ўтган ҳафта Хавфсизлик Кенгашида Бирлашган Араб Амирликлари томонидан илгари сурилган ўт очишни тўхтатиш резолюциясига тўсқинлик қилиб, вето қўйганидан кейин бўлиб ўтди, дея ёзмоқда "zamon.uz".

Хавфсизлик Кенгашидан фарқли ўлароқ, ҳеч бир давлат Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг барча аъзоларини(жами 193 мамлакат) ўз ичига олган Бош Ассамблеяда вето ҳуқуқига эга эмас.  Шунингдек, Хавфсизлик Кенгашидан фарқли ўлароқ, Бош Ассамблея томонидан қабул қилинган резолюциялар мажбурий эмас ва халқаро ҳуқуқ кучига эга эмас.  Шунга қарамай, у халқаро муносабатларда маълум бир сиёсий вазнга эга.

Мазкур резолюция Миср томонидан ишлаб чиқилган ва 100 га яқин давлатлар томонидан илгари сурилган.  Бу зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирувчи қисқа ва содда резолюция. 

Овоз беришдан олдин АҚШ ва Австрия резолюцияга ҲАМАСнинг 7 октябрдаги терактларини очиқдан-очиқ қораловчи тузатишлар киритишга ҳаракат қилишди. Улар ушбу тузатишлар резолюция матнига киритилиши учун зарур бўлган кўпчилик овозига эриша олмади.

Шундан сўнг Бош Ассамблея зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирувчи Мисрнинг дастлабки резолюциясига овоз берди.  Қарор кўпчилик овоз билан маъқулланди: 153 давлат ёқлади, 10 давлат қарши, 23 давлат бетараф.

    Бошқа янгиликлар