АсосийDunyo

Қирғизистон ва Тожикистон умумий чегаранинг 90 фоизи бўйича келишиб олди

'Қирғизистон ва Тожикистон умумий чегаранинг 90 фоизи бўйича келишиб олди'ning rasmi

Қирғиз-тожик чегарасининг 90 фоизи томонлар томонидан келишилган. Бу ҳақда чегарани делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукумат делегациялари ҳамраислари – Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев ва Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Саймўмин Ятимовнинг учрашуви якунлари бўйича маълум бўлди. 

“Бугун жуда катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди, биз 120 км дан ортиқ масофани босиб ўтдик ва бу масалаларда принципиал равишда келишиб олдик. Давлат чегарасининг умумий узунлигини оладиган бўлсак, шуни айтишим мумкинки, давлат чегарасининг 90 фоиздан ортиғи аллақачон келишилган. Биз ҳақиқатан ҳам бу муаммоларни ҳал қилишга яқинроқмиз”, - деди Ятимов.

Унинг сўзларига кўра, “комиссия асосий масалаларни ҳал этишга ўта масъулият билан ёндашади, унинг аъзолари давлат раҳбарларининг кўрсатмаларини аниқ бажаради”.

Ташиевнинг айтишича, ҳукуматлараро комиссия иш натижаларига кўра чегаранинг катта қисмини яраштириш бўйича келишувларга эришилган.

Маълумот кўра, айни пайтда баҳсли йўналишлар бўйича ишлар деярли якунланган.

Ятимовнинг таъкидлашича, бутун давлат чегарасини демаркация ва делимитация қилишни якунлаш бўйича саноқли учрашувлар ўтказилиши керак.

Аввалроқ, 11 декабрь куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров қирғиз-тожик чегарасини демаркация қилиш бўйича барча ишларни 2024 йил баҳоригача якунлаш режалаштирилганини маълум қилган эди. Ш

 

    Бошқа янгиликлар