1

Алла Пугачева Россия чегарасида сўроққа тутилди

МАДАНИЯТ 16.12.2023, 13:46
Алла Пугачева Россия чегарасида сўроққа тутилди

Россиялик хонанда Алла Пугачева 2 ноябрь куни Россияга қисқа муддатга қайтганида чегарачилар томонидан тахминан бир соат давомида сўроққа тутилган. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.

Алла Борисовна Россиянинг Псков вилоятидаги чегара назорати пунктида тўхтатилиб, ёпиқ суҳбат учун махсус хонага олиб борилган.

Чегарачилар билан суҳбатда Примадонна, у чет элда руҳий ва моддий жиҳатдан ҳаёт қийин эканлигини айтган.

Шундан сўнг, сумкадан бир нечта портретларни олиб, чегарачиларга эсдалик совға сифатида топширган.

Эртаси куни Пугачева кўчмас мулк билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш ва севги ҳақида қўшиқ куйлаш учун Грязь қишлоғидаги уйига борган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1