АсосийDunyo

Россияда ўзбекистонлик ишчи қурилиш майдонида баландиликдан тушиб кетиб, вафот этди

'Россияда ўзбекистонлик ишчи қурилиш майдонида баландиликдан тушиб кетиб, вафот этди'ning rasmi

Ленинград вилоятининг Кудрово шаҳрида ишчи уч метр баландликдан искаладан қулаб тушди. Бу ҳақда 78.ru нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса Кудровода қурилаётган объектда содир бўлган, ишчини уста топиб, тез ёрдам хизматига мурожаат қилган.

Ўзбекистон фуқароси қурилиш майдончасида уч метр баландликда ишлаётган бўлган, бир вақтда эркак йиқилиб тушган ва жабрланувчини қутқариб қолишнинг имкони бўлмаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ишчи ўзининг эҳтиётсизлиги туфайли йиқилган. Воқеа ҳолатлари аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар