Қозоғистоннинг Абай вилоятида 272 км узунликдаги Бахти-Аяғоз янги темир йўл линияси қурилиши бошланди. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати хабар берди.
Лойиҳа Президент Қосим-Жомарт Токаевнинг Қозоғистоннинг транспорт-транзит салоҳиятини ошириш бўйича топшириқларини амалга ошириш доирасида амалга оширилмоқда. Янги линия қурилиши давомида Хитой билан учинчи Бахти – Чугучак чегара пункти очилиши режалаштирилган.
Темир йўл 2027 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Кенг кўламли лойиҳа хусусий инвестор иштирокида давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида амалга оширилади.
– Охирги беш йилда транзит контейнер ташиш ҳажми 3,2 баробар ошди. Мавжуд транзит йўлаклари кенгайтирилиб, янгилари очилмоқда. Транскаспий халқаро транспорт йўналиши, “Шимол-жануб” ва “Жанубий” йўлаклари алоҳида аҳамият касб этди”, — деди Смоилов.
Смоиловнинг сўзларига кўра, атиги уч йил ичида республикада 1300 км дан ортиқ темир йўл қурилади.
– Буларнинг барчаси нафақат Абай вилояти, балки бутун мамлакат иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатади. Ушбу лойиҳасининг амалга оширилиши Қозоғистон темир йўллари тармоғининг жаҳон транспорт тизимига интеграциялашувини ҳам тезлаштиради, — деди Смаилов.





