АсосийDunyo

Она қизининг ётоқхонасида арвоҳни кўрганини билдирди

Австралиялик Жейд Йатес исмли аёл Фейсбукка арвоҳ акс этган видеони жойлаштирди, деб хабар берди “Nonbox.ru” нашри. 

Аёлнинг кичкина, Руби исмли қизи хонасида ёлғиз ухлагани сабабли, у кечаси қизини назорат қилиш учун ётоқхонага видеокамера ўрнатди. Бир куни аёл кузатув камерасига қараб туриб, даҳшатга тушди. Қизининг каравотчаси устида ҳаракатланаётган шаффоф, оқ доғга кўзи тушди. Унинг айтишича, хонанинг эшик ва деразаси ёпиқ бўлган. Шу сабабли у мазкур видео юзасидан ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг фикри билан қизиққан:

“Бугун кечаси умуман ухлай олмасам керак. Балки кимдир руҳ ва арвоҳларнинг борлигига ишонар, аммо мен шу кунгача уларнинг мавжудлигига ишонмаганман. Қизим Рубининг каравотчаси устида турган нарсани кўриб, даҳшатга тушдим. У нима бўлиши мумкин? Қўрқиб кетган она.”

Бу видеони уч миллиондан ортиқ одам томоша қилиб, фикр билдирди. Уларнинг аксарияти оқ доғни хира нур, шуъла деб, баъзи мистикага ишонувчилар эса арвоҳ деб тан олган.

Бошқа янгиликлар