1

Ўзбекистон "Толибон" билан Покистонгача борадиган темир йўл қурилишини тезлаштиришни муҳокама қилди

ИҚТИСОДИЁТ 26.12.2023, 22:10
Ўзбекистон "Толибон" билан Покистонгача борадиган темир йўл қурилишини тезлаштиришни муҳокама қилди

Бугун, 26-декабрь куни Транспорт вазири Илҳом Махкамов Афғонистон транспорт ва фуқаро авиацияси вазири вазифасини бажарувчи Ҳамидулло Охунзода бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда томонлар транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида,  

  •  автомобил ташувларида ундириладиган йиғим ва тўловларни паритет асосида ундирилишини таъминлаш;
  •  Афғонистон ҳудуди орқали транзит ҳамда икки томонлама ташувларни ривожлантириш;
  •  темир йўл ташувларидаги тариф ставкаларига имтиёзлар тақдим этиш;
  •  “Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” темир йўл қурилиши лойиҳасини жадаллаштириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама этишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1