1

Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидаги энг яхши натижани Якуббоев қайд этди

СПОРТ 26.12.2023, 22:47
Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидаги энг яхши натижани Якуббоев қайд этди

Самарқанд шаҳри мезбонлигида ўтказилаётган шахмат бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи кунги баҳслари якунига етди.

Бугун рапид йўналиши бўйича 5 та тур учрашувлари ўтказилди. Кун якунларига кўра, ҳамюртларимиздан энг яхши натижани Нодирбек Якуббоев қайд этди. У 5 имкониятдан 3,5 очко тўплаб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 31-поғонадан жой олган. Турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турган Ричард Раппорт ҳисобида ҳам 3,5 очко бор. 

Жаҳон чемпионатини кетма-кет икки ғалаба билан бошлаган Нодирбек Абдусатторов афсуски, қолган учта партияда бир мағлубият ва икки дуранг наижа қайд этди. Айнан рапид йўналишида 2021 йилги жаҳон чемпиони ҳисобланган Абдусатторов 3 очко билан қўшимча коэфиценларга кўра 56-поғонадан жой олган. 

Етмишинчи ўринни эгаллаган Жаҳонгир Воҳидов, 77-поғонадаги Шамсиддин Воҳидов ҳисобида ҳам 3 очко бор.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1