АсосийDunyo

Покистон Фаластин билан бирдамлик учун янги йил нишонлашни тақиқлади

'Покистон Фаластин билан бирдамлик учун янги йил нишонлашни тақиқлади'ning rasmi

Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар-ул-Ҳақ Какар Исроил армияси ҳужумлари қурбони бўлган Ғазо сектори аҳолиси билан бирдамлик белгиси сифатида мамлакатда Янги йил байрамини нишонлаш бутунлай тақиқланганини эълон қилди. 

Муваққат вазирлар маҳкамаси раҳбарининг таъкидлашича, октябрь ойи бошидан бери “зўравонлик ва адолатсизликнинг барча чегараларини ортда қолдирган” Исроил армияси томонидан 21 мингдан ортиқ фаластинлик, жумладан, 9 минг бола ҳалок бўлган. “Бутун Покистон халқи ва мусулмон дунёси Ғазо ва Ғарбий Соҳилда бегуноҳ болаларнинг ўлдирилиши ҳамда қуролсиз фаластинликларнинг геноцид қилиниши туфайли қаттиқ қайғуда”, - дея қўшимча қилди Какар.

Ислом Республикаси Фаластинга икки партия гуманитар ёрдам жўнатган ва ҳозир учинчисини тайёрламоқда. Исломобод Фаластинга ўз вақтида ёрдам кўрсатиш ва Ғазо секторидан ярадорларни эвакуация қилишга кўмаклашиш учун Иордания ва Миср билан музокаралар олиб бормоқда, деди бош вазир.

    Бошқа янгиликлар