1

Самарқандда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Магнус Карлсен блитс ва рапид бўйича чемпион бўлди

СПОРТ 30.12.2023, 22:57
Самарқандда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Магнус Карлсен блитс ва рапид бўйича чемпион бўлди

 Самарқанд шаҳрида ўтган шахматнинг блитс йўналиши бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. “Опен” дастурида яна Магнус Карлсен 16 очко билан чемпион бўлди. У 2 кун олдин рапид йўналишида ҳам чемпион бўлганди. Ўзи умуман Марказий Осиё давлатлари Магнус Карлсен учун жуда омадли бўлди. У ўтган йили Олмаота шаҳрида ўтган чемпионатда ҳам рапид ва блитсда чемпион бўлганди.

Якуний учлик қуйидагича кўриниш олди:

1. Магнус Карлсен
2. Даниил Дубов
3. Владислав Артемиев

Аёллар орасида эса Валентина Гунина 14 очко билан блитс йўналишида жаҳон чемпиони бўлди. Кучли учлик қуйидагича кўриниш олди:

1. Валентина Гунина
2. Александра Костенюк
3. Жу Жиннер

Ҳамюртларимиздан эса эркаклар орасида энг яхши натижани Шамсиддин Воҳидов ҳамда Нодирбек Якуббоев 12,5 очко билан қайд этди. Жавоҳир Синдоров 12 очко, Нодирбек Абдусатторов 11,5 очко тўплади.

Қизлар орасида эса Умида Омонова 9,5 очко, Ҳамдамова Афрўза 8 очко тўплади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1