АсосийDunyo

Жанубий Кореянинг президентликка номзод Ли Чжемёнга ҳужум қилишди

'Жанубий Кореянинг президентликка номзод Ли Чжемёнга ҳужум қилишди'ning rasmi

Жанубий Кореянинг йирик мухолифат партияси "Тобуро" етакчиси Ли Чже Мён Пусан ​​шаҳрига ташрифи чоғида ҳужумга учради.

Ли қурилаётган аэропортга ташриф буюрганидан сўнг журналистлар билан суҳбатда номаълум шахс унинг бўйнига жароҳат етказган. Сиёсатчи шошилинч шифохонага ётқизилди. 

Ҳужумни содир этган шахс қўлга олинди, унинг ёнидан 20-30 см узунликдаги қурол топилган. 

Ли Чже Мён 2022 йилда Жанубий Кореяда бўлиб ўтган президентлик сайловларида иштирок этган, кейин у 47,83 фоиз овоз олди. 

"Халқ кучи" партияси вакили Юн Сок Ёл еса 48,56 фоиз овоз олиб, давлат раҳбари бўлди.

    Бошқа янгиликлар