АсосийDunyo

Токио аэропортига қўнишда йўловчи самолёт ёниб кетди

'Токио аэропортига қўнишда йўловчи самолёт ёниб кетди'ning rasmi

Токиодаги «Haneda» аэропортида Japan Airlines авиакомпанияси самолёти ёниб кетди.

Japan Airlines авиакомпанияси хабарига кўра, бортда бўлган 379 йўловчи ва экипажнинг ўнга яқин аъзоларининг барчаси эвакуация қилинган. Самолёт амалда тўлиқ ёниб кетган.

Ёнғин сабаблари маълум эмас, аммо Reuters  агентлиги ва NHK хабарига кўра, Japan Airlines рейси аэропортга қўниш чоғида Япония соҳил қўриқлаш хизмати самолётига урилиб кетган бўлиши мумкин.

Япония Ер, инфратузилмалар, транспорт ва туризм вазирлиги текширув ўтказилаётгани ҳақида хабар берган.

Ёниб кетган самолёт — Airbus A350 2021 йилда ишлаб чиқарилган. Бу Hokkaydo оролидаги «Sin-Titose» аэропортидан учиб келган JAL516 рейси бўлган.

    Бошқа янгиликлар