АсосийDunyo

Қозоғистоннинг Уралск шаҳридаги кафеда портлаш содир бўлди (видео)

'Қозоғистоннинг Уралск шаҳридаги кафеда портлаш содир бўлди (видео)'ning rasmi

Қозоғистон Республикаси Ғарбий Қозоғистон вилояти Ўрал шаҳри Сирим Датов кўчасида жойлашган кафеда портлаш содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар департаментига таяниб, Спутник маълум қилди.

Унга кўра, жорий йилнинг 4 январига ўтар кечаси соат 02:07 да 101 бошқарув пультига портлаш ҳақида хабар келиб тушган. Дастлабки прогнозларга кўра, газ-ҳаво аралашмасининг портлаши натижасида бино ҳудуди вайрон бўлган, 110 квадрат метр майдон ёниб кетган.

“Ёнғин соат 02:40 да ўт ўчирувчилар томонидан ўчирилди. Воқеа жойида 13 техника, 39 нафар шахсий таркиб ходими ва 8 нафар қутқарувчи иш олиб борди. Шунингдек, 2 та тез тиббий ёрдам бригадасидан 18 киши, 28 нафар ички ишлар органи ходими, 7 та техника сафарбар этилган”, дейилади хабарда.

Воқеа жойига Ғарбий Қозоғистон вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси, полиция, маҳаллий ижроия органлари ва тез тиббий ёрдам хизмати сафарбар этилган. Ҳозирда ФВВ кучлари томонидан вайрон қилинган иншоотлар остидан 6 киши топилиб, қутқарилган. Улардан 5 нафари тиббиёт муассасаларига етказилган. 2 киши воқеа жойида вафот этган. Вайроналар остида ҳали ҳам одамлар бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

    Бошқа янгиликлар