1

Илк бор 5 нафар пара таэквондочимиз рейтинг орқали Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритди

СПОРТ 04.01.2024, 13:27
Илк бор 5 нафар пара таэквондочимиз рейтинг орқали Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритди

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензия берувчи рейтингни эълон қилди.

Якуний рейтинг натижаларига кўра илк бор 5 нафар пара таэквондочимиз рейтинг орқали Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди:

Аёллар

Зиёда Исоқова (-47 кг)

Гулжаной Наимова (+65 кг)

Эркаклар

Зухриддин Тоҳиров (-63 кг)

Жавоҳир Алиқулов (-70 кг)

Асад Тоштемиров (-80 кг)

Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон делегацияси Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларининг пара таэквондо дастурида 3 нафар спортчи билан иштирок этган эди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1