1

Элдор Шомуродов Осиё кубогида иштирок этадими?

СПОРТ 05.01.2024, 20:05
Элдор Шомуродов Осиё кубогида иштирок этадими?

Қатардаги Осиё кубоги старт олишига роппа-роса 1 ҳафта вақт қолди. ОФК сайтида турнирда иштирок этадиган Ўзбекистон МТЖнинг футболчилар рўйхати ҳам эълон қилинди.

Бироқ ушбу рўйхатда Миллий терма жамоа сардори Элдор Шомуродов ва Шаҳбоз Умаров йўқ. Лекин улар кейинчалик ушбу рўйхатга қўшилиши мумкин.

 Ўзбекистон футбол ассоциацияси медаи департаменти раҳбари Даврон Файзиев ўзининг иштимоий тармқдаги саҳифасида: "Элдор Шомуродов ва Шаҳбоз Умаров бўйича аниқлик киритиб кетмоқчиман. ОФК сайти томонидан айнан 26 футболчи рўйхати сўралди ва жамоамиз вақтинча тақдим этди, лекин бу якуний қайднома эмас. Олдинда бир неча кунлик тайёргарлик ва машғулот ўйини бор. Қолаверса учрашув кунигача қайднома ўзгариши мумкин. Шу сабабли турнирнинг якуний рўйхати масаласи ҳамон очиқ. Мураббийлар штаби барча 28 футболчини назорат қилиб, кузатиб бормоқда", - дея пост қолдирди.  

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТЖнинг Осиё кубоги доирасидаги дастлабки учрашуви 13 январь куни Сурияга қарши бўлиб ўтади. 2-учрашув 18 январь куни Ҳиндистонга қарши ва гуруҳ босқичидаги сўнги 3-учрашув 23 январь куни Австарлаига қарши ўтказилиши белгиланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1