АсосийDunyo

ЖССТ COVID-19 туфайли аҳолини яна ниқоб тақишга чақирмоқда

'ЖССТ COVID-19 туфайли аҳолини яна ниқоб тақишга чақирмоқда'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) COVID-19 инфекциясини юқтирмаслик учун ниқоб тақиш ва ижтимоий масофани сақлашга қайтишни маслаҳат бермоқда. 5 январь куни ЖССТ бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус Twitter’да (Х) жойлаган постида эҳтиёт бўлишга чақирди.

“COVID-19, грипп ва бошқа патогенлар келтириб чиқарадиган нафас йўллари касалликлари кўплаб мамлакатларда бир неча ҳафта давомида ўсиб бормоқда ва сўнгги байрамлардан кейин ҳам давом этиши кутилмоқда. 

Тестдан ўтинг ва агар зарур бўлса, ёрдам сўранг, чунки COVID-19 ни даволаш оғир касаллик ва ўлимнинг олдини олиши мумкин. Таъсирни камайтириш учун ниқоблардан фойдаланиш, хоналарни шамоллатиш ва масофа сақлашни давом эттиринг, ўзингиз ва яқинларингиз COVID-19 ҳамда гриппга қарши эмланинг”, — деб тавсия қилди Гебрейесус.

    Бошқа янгиликлар