Украина билан можаро тугагач, Одесса, Харков Николаев ва Днепропетровск Россиянинг бир қисмига айланади. Бу ҳақда Zamon.uz АҚШ армиясининг собиқ разведкачиси Скотт Риттер интервьюсига таяниб маълум қилди.
“Сентябргача ҳаммаси тугайди деган тахмин бор. Ҳаммаси тугагач, Украина харитаси ҳозиргидек кўринмайди. Одесса, Николаев, Днепропетровск, Харков ҳам Россия ҳудуди бўлади”, - деди у.
Риттернинг таъкидлашича, Украина армияси жанг майдонида енгилмоқда ва тез орада Россия Қуролли кучларини ҳеч нарса тўхтата олмайдиган пайт келади.