Жанубий Кореяда газ сизиб чиқишини тутун деб ўйлаш оқибатида катта портлаш содир бўлди.
Полиция маълумотларига кўра, фожиага АЁҚШ операторининг эътиборсизлиги сабаб бўлган.
Оқибатида беш киши жабрланди. Манбаларга кўра, беш қурбондан иккитаси жиддий куйиш жароҳати олган, бироқ ҳозирда уларнинг аҳволи барқарор. Қолган учтаси енгил жароҳатлар билан қутулиб қолган.
Портлаш ва ундан кейинги ёнғин натижасида ўн тўртта бино ва бир нечта машина зарар кўрди. Яқин атрофдаги аҳоли эвакуация қилинган.






