Los Choneros номли қудратли мафия гуруҳини бошқарган Фито лақабли Адолфо Масияс Вилямар қамоқхонадан қочиб кетди. У 12 йилдан бери қамоқхонада сақланаётган эди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.
Вилямарнинг камераси Гуаякилдаги қамоқхонанинг бир қисмида жойлашган бўлиб, қаттиқ қўриқланиши керак бўлган.
Эквадор президенти Даниэл Нобоа шу ҳолат сабабли мамлакатда 60 кунлик фавқулодда ҳолат эълон қилди. Фавқулодда ҳолат даврида жамоат йиғилишлари вақтинча тақиқланди, унда комендантлик соати амал қилади.
"Наркотеррор гуруҳлари бизни қўрқитмоқчи ва биз уларнинг талабига бўйсунамиз деб ўйлашмоқда. Аммо биз террорчилар билан музокаралар олиб бормаймиз ва мамлакатда тинчлик ўрнатмагунимизча тинчланмаймиз", — деди президент Нобоа.
35 ёшли Даниэл Нобоа ўтган йилнинг октябрида бўлиб ўтган президентлик сайловида ғалаба қозонган. Сайлов кампанияси вақтида номзодлардан бири, собиқ журналист ва мафияга қарши курашчи Фернандо Вилявисенсио ўлдирилган. Вилявесенсиога таҳдид қилган Los Choneros ва Фитонинг шахсан бу қотилликка алоқадорлиги гумон қилинмоқда.






