Исроилнинг блокировка қилинган эксклавдаги ҳужумлари натижасида 290 минг турар-жой биноси, 295 та таълим муассасаси ва 240 та масжид қисман зарар кўрди.
Исроил армиясининг Ғазо секторига 7 октябрдан бери уюштирган ҳужумлари натижасида 69 минг турар-жой биноси бутунлай вайрон бўлган.
Тинч аҳоли ва шифохоналарга ҳужумлар
Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари натижасида 94 кун ичида 23 084 киши, жумладан, 10 мингга яин бола ва 7 минг аёл ҳалок бўлди, 59 мингга яқин одам жароҳат олди.
Исроил ҳужумлари қурбонлари
Исроил ҳужумлари қурбонлари орасида 326 нафар тиббиёт ходими, 45 нафар фуқаро муҳофазаси ходими ва 112 нафар оммавий ахборот воситалари ходими бор.
Бундан ташқари, вайроналари остида қолган 7 минг кишининг тақдири ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. Бундан ташқари, бу рақамнинг 70 фоизи аёллар ва болалардир.
Исроил кучлари ҳозиргача 2600 кишини, жумладан, камида 99 нафар шифокор ва тиббиёт ходимларини, шунингдек, 10 нафар оммавий ахборот воситалари ходимини ҳибсга олган.
Ғазо секторининг 2 миллионга яқин аҳолиси юзлаб вақтинчалик бошпаналарда жуда оғир шароитларда яшамоқда ва шошилинч ёрдамга муҳтож, дейилади ҳисоботда.
Вақтинчалик яшаш марказларида бошпана топган 1,8 миллион фаластинликдан 400 минг нафари юқумли касалликларга чалинган.





