Япониядаги кетма-кет зилзила қурбонлари сони 202 кишига етди, деб хабар бермоқда NHK телеканали Ишикава префектураси маъмуриятига таяниб.
Ҳалок бўлганларнинг аксарияти Сузу шаҳрида бўлган – 91 киши. Важима шаҳрида 81 киши, Анамизу қишлоғида 20 киши ҳалок бўлди. Префектурада жами 565 нафар қурбон бор. 102 киши бедарак йўқолганлар рўйхатида.
Зилзилалардан жабр кўрган ҳудудларнинг 28 мингга яқин аҳолиси эвакуация пунктларида, дея хабар бермоқда Кёдо Ишикава маъмуриятига таяниб. Вайрон бўлган йўллар ва кучли қор туфайли камида 3,3 минг киши изоляция қилинган.
Умуман олганда, префектурадаги зилзилаларда камида 1425 та уй вайрон бўлган. Биргина Важима шаҳрида умумий майдони тахминан 48 минг квадрат метр бўлган 200 га яқин бино вайрон бўлган. Япония ҳукумати зилзила қурбонларини қўллаб-қувватлаш учун 4,74 миллиард ен (33 миллион доллар) ажратди.
1 январ куни Япониянинг шимоли-ғарбий қисмида бир қатор зилзилалар содир бўлди. Зилзила эпицентри Ишикава префектурасидаги Ното ярим оролида жойлашган. Силкинишлар церийасининг энг кучлиси 7,6 баллни ташкил этди.






