АсосийDunyo

Энди Украинада ногиронлар ҳарбий хизматга чақирилмайди

'Энди Украинада ногиронлар ҳарбий хизматга чақирилмайди'ning rasmi

Украина Олий Радаси депутати Фёдор Вениславскийнинг айтишича, сафарбарлик тўғрисидаги қонун лойиҳасига ўзгартиришлар киритилади, жумладан, ногиронларни ҳарбий хизматга чақириш таклифи чиқариб ташланади. Бир кун аввал “Халқ хизматчиси” фракцияси раҳбари Девид Арахамия ҳужжат қайтариб олингани ва қайта кўриб чиқиш учун юборилганини маълум қилганди.

“Биз аллақачон айтишимиз мумкинки, қонун лойиҳасига ўзгартиришлар киритилади. Ногиронларни сафарбар қилиш, маҳаллий ҳокимиятларнинг сафарбарлик масалаларида ўз ихтиёри ва инсон ҳуқуқларига жиддий чекловлар қўйилмайди”, деди Вениславский Politico нашрига.

Аввалроқ Украина инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсман Дмитрий Любинетс қонун лойиҳасининг айрим бандлари мамлакат Конституциясига зид эканини айтган эди. Ҳужжатда, жумладан, ҳарбий хизматга чақирилиш ёшини 27 ёшдан 25 ёшгача қисқартириш, учинчи соғлиқни сақлаш гуруҳи ногиронларини сафарбар қилиш ва бошқа мамлакатлардаги украиналиклар ҳарбий рўйхатга олиш ҳужжатларисиз баъзи консуллик хизматларини олишини тақиқлаш қоидалари ҳам киритилган.

Бир кун аввал Украина Мудофаа вазири Рустем Умеров қонуннинг якуний тайёрланиши ва яқин орада ҳукумат тасдиғига тақдим этилишини айтди.

    Бошқа янгиликлар