1

Дзюдо: Олимпиада совриндори ёшлар терма жамоаси мураббий этиб тайинланди

СПОРТ 13.01.2024, 15:36
Дзюдо: Олимпиада совриндори ёшлар терма жамоаси мураббий этиб тайинланди

Ўзбекистон дзюдо федерацияси хабарига кўра, мамлакатимиз яккакурашчилари орасида ёрқин ғалабалари билан эътиборга тушган, 2016 йилги Рио Олимпиадаси бронза медали соҳиби, "Жакарта-2018" ёзги Осиё ўйинлари ғолиби, Осиё чемпионати совриндори ва кўплаб халқаро турнирларда муваффақият қозонган Диёрбек Ўрозбоев дзюдо бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мураббийи этиб тайинланди.

Хоразм спорт мактабида камол топган Диёрбек Ўрозбоев етакчилигидаги мамлакат ёшлар терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби айни кунларда Тошкент вилоятида ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1