Мамлакатимиз туризм салоҳиятини хорижда кенг тарғиб этишга қаратилган лойиҳалар доирасида Россиянинг ТНТ телеканалида эфирга узатилувчи Павел Волянинг таниқли реалити-шоуси Silk Road Samarkand мажмуасида суратга олинди.
Махсус кўрсатувнинг биринчи қисми “Выжить в Самарканде” номи остида 14 январь куни томошабинлар ҳукмига ҳавола этилади. Кўрсатувда Самарқанднинг ноёб сайёҳлик маркази ва ундаги замонавий меҳмонхоналар ҳақида маълумотлар тақдим этилади.
Мамлакатимиз туризм имкониятларининг жавоҳири ҳисобланадиган ушбу марказ ортда қолган йил давомида қатор йирик халқаро тадбирлар мезбони сифатида бутун дунё эътибори марказида бўлди.






