АсосийДУНË

Носоз автобусда Россияга кетаётган 55 нафар ўзбек Қозоғистон трассасида совуқда қутқариб олинди

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида, республика аҳамиятига молик Самара-Чимкент автомобиль йўл...

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида, республика аҳамиятига молик Самара-Чимкент автомобиль йўлининг 965-километрида “Тошкент-Қозон” йўналишида ҳаракатланаётган техник носоз йўловчи автобуси тўхтатилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот хизматига таяниб, “Казинформ” агентлиги хабар бермоқда.

Унда 55 нафар йўловчи – Ўзбекистон фуқаролари бўлган.Фавқулодда вазиятлар бошқармаси кучлари томонидан йўловчилар Қорабутак қишлоғидаги масжидга эвакуация қилинган, улар тиббий ёрдамга муҳтож бўлмаган.

- Об-ҳавонинг ўзгаришини кузатиб боришингизни ва об-ҳаво шароити ёмонлашса ва йўлларда транспорт воситалари ҳаракатига чекловлар жорий этилса, йўлга чиқмасликни қатъий тавсия қиламиз. Автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини кузатиб боринг, деб таъкидлади Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.

    Бошқа янгиликлар