Дания қироличаси Маргрете II тўнғич ўғли Фредерик фойдасига тахтдан воз кечиш тўғрисидаги ҳужжатга имзо чекди. Бу ҳақда “zamon.uz” ёзмоқда.
Маросим Копенгагенда Давлат кенгаши аъзолари – монарх раислигидаги вазирлар йиғилиши иштирокида бўлиб ўтди. Бош вазир Метте Фредериксен янги қиролни Копенгагендаги Кристиансборг саройи балконидан эълон қилди.
Дания полициясининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, Копенгагендаги маросим учун 100 мингга яқин одам йиғилган.
Янги қирол шарафига Дания пойтахти портида феерверклар янгради - тўртта тўпдан уч марта 27 марта ўқ узилди, кечқурун эса Копенгагендаги Тиволи боғидаги истироҳат боғида феерверклар намойиши ташкил этилди.






