АсосийDunyo

Хитой аҳолиси бир йилда икки миллионга қисқарди

'Хитой аҳолиси бир йилда икки миллионга қисқарди'ning rasmi

Хитой Давлат статистика бошқармаси маълумотларига кўра, ўтган йил охирида мамлакат аҳолиси 2022 йил охирига нисбатан 2,08 миллион кишига камайган. Бу ҳақида Zamon.uz хабар берди.

Хитойда Гонконг, Макао, Тайван аҳолиси, шунингдек, хорижликларни ҳисобга олмаганда 1,40967 миллиард фуқаро рўйхатга олинган.

Йил давомида 9,02 миллион бола туғилган, 11,1 миллион киши вафот этган. Ҳар 1000 кишига туғилиш ва ўлим даражаси мос равишда 6,39 ва 7,87 ни ташкил этган.

Мамлакатда эркаклар сони 720,32 миллион, аёллар сони эса 689,35 миллионни ташкил этади.

 

    Бошқа янгиликлар