АҚШ президентлиги сайловларида мағлуб бўлган Хиллари Клинтон турмуш ўртоғи Билл Клинтон билан ажрашишга ариза берди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.
Собиқ АҚШ давлат котиби Хиллари Клинтоннинг адвокатлари ажрашиш аризасини Нью-Йорк штати олий судига топширди.
Эр-хотиннинг ажрашишига “муросасиз зиддиятлар” сабаб бўлгани айтилмоқда.
Эр-хотин бир муддат аввал алоҳида яшаш ва жаримдан сўнг мол-мулкни бўлишиш ҳақида келишиб олган эди.
Хиллари и Билл Клинтонлар талабалик даврларида танишган. Улар 1975 йилда турмуш қурган. Хиллари ва Билнинг Челси исмли қизлари бор.
АҚШда 1998 йилда мамлакатнинг ўша пайтдаги президенти Билл Клинтон ва Оқ Уй ходимаси Моника Левински ўртасидаги ишқий можаролар овоза бўлганди. Ўша пайтда Хиллари турмуш ўртоғини қўллаб-қувватлаган эди.