АсосийDunyo

Озарбайжондаги 20 январь фожиасига 34 йил тўлди

'Озарбайжондаги 20 январь фожиасига 34 йил тўлди'ning rasmi

Бугун, 20 январь Бокуда бўлиб ўтган қонли воқеаларга 34 йил тўлди.

Маълумот учун, 1990 йил 20 январда Арманистоннинг агрессив ҳаракатларига ва унинг ҳудудий даъволарига ва собиқ СССР раҳбариятининг ҳомийлигига қарши халқ оммасининг кенг кўламли қўзғолонларини бостириш учун Совет армияси бўлинмаларининг Бокуга кириши фожиага олиб келди. Айнан шу кун Озарбайжон мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги учун курашда қаҳрамонлик саҳифаси сифатида тарихга кирди. 

1990 йил 19 январдан 20 январга ўтар кечаси Озарбайжоннинг бошқа вилоятлари қатори Боку шаҳрига ҳам жойлаштирилган ҳарбий қисмларда 147 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, 744 нафар бегуноҳ фуқаро тан жароҳати олди, уларнинг кўпчилиги ногирон бўлиб қолди, 841 киши ноқонуний ҳибсга олинди. 

Ўша фожиали кунларда халқнинг кўрсатган жасорати пировардида Озарбайжонни мустақилликка олиб келди. Ўша қонли воқеалардан ўттиз йилдан кўпроқ вақт ўтган бўлса-да, Озарбайжон халқи ўша мудҳиш кечани абадий эслайди. Бу фожиа Озарбайжон халқи хотирасида Миллий қайғу куни сифатида абадийлаштирилди. Ҳар йили 20 январь куни эрта тонгдан Шаҳидлар хиёбони(1990 йил 20 январь воқеалари қурбонлари ва Қорабоғ урушида ҳалок бўлганлар дафн этилган жой)га ўн минглаб одамлар душманларга қарши урушда ўз эътиқоди, ватани, шаъни, оиласи учун курашда ҳалок бўлганлар хотирасига ҳурмат бажо келтириш учун тўпланади. 

    Бошқа янгиликлар