АсосийDunyo

Исроил ҲАМАСни икки ой тинч қўйиши мумкин. Шарти эса...

'Исроил ҲАМАСни икки ой тинч қўйиши мумкин. Шарти эса...'ning rasmi

Исроил ҳукумати ҲАМАСга ҳаракат томонидан гаровга олинган барча шахсларни озод қилиш эвазига жанговар ҳаракатларни тўхтатишни назарда тутувчи битим тузиш таклифини киритди.

“Исроил Қатар ва Миср воситачилари орқали  ҲАМАСга ҳарбий ҳаракатларни икки ойгача тўхтатиб туриш таклифини етказди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бу “Ғазода қолган барча гаровга олинганларни озод қилишни назарда тутувчи кўп босқичли келишувнинг бир қисми” бўлиши мумкин.

Манбаларга кўра, Исроил ҳарбий вазирлар маҳкамаси ўн кун олдин гаровга олиш бўйича янги таклиф параметрларини маъқуллаган. Улар ҲАМАС рад этган аввалги таклифларга қараганда яхшироқ.

Битим омон қолган барча гаровга олинганларни озод қилишни ва ўлганларнинг жасадларини бир неча босқичда қайтаришни ўз ичига олади. Биринчи босқичда оғир аҳволда бўлган аёллар, 60 ёшдан ошган эркаклар ва гаровга олинганларни озод қилиш таклиф қилинган.

Кейинги қадамлар қаторига аёл аскарлар, 60 ёшгача бўлган ва ҳарбий бўлмаган эркаклар, Исроил аскарлари ва гаровга олинганларнинг жасадларини топшириш киради.

Келишув шартларига кўра, Исроил ва ҲАМАС ҳар бир исроиллик гаровга олинган фаластинлик маҳбуслар сонини олдиндан келишиб олади, сўнгра маҳбусларнинг исм-шарифлари бўйича алоҳида музокаралар олиб боради.

Шунингдек, Исроил қўшинларини анклавнинг асосий аҳоли пунктларидан олиб чиқиб кетиш ва келишув амалга оширилгач, фаластинлик тинч аҳолининг Ғазо шаҳри ва шимолий секторига босқичма-босқич қайтишига рухсат беришни ҳам ўз ичига олади.

Маълумотларга кўра, Оқ уйнинг Яқин Шарқ координатори Бретт Макгурк якшанба куни тегишли музокаралар учун Миср ва Қатарга борган.

 

    Бошқа янгиликлар