АсосийSiyosat

Ўзбекистон ва Хитой Республикасининг Биринчи хонимлари учрашди (фото)

'Ўзбекистон ва Хитой Республикасининг Биринчи хонимлари учрашди (фото)'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними  Зироат Мирзиёева Хитой Халқ Республикасининг Биринчи хоними Пэн Лиюань билан учрашув ўтказди.

Зироат Мирзиёева Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги алоқаларнинг илдизлари жуда узоқ ўтмишга бориб тақалиши, халқларимизнинг бой тарихи ва маданияти бугун дўстлик, ўзаро ишонч ва ҳурмат руҳида жадал ривожланиб бораётган муносабатларимизга муҳим асос бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади.

Дўст Хитой халқини ой тақвими бўйича кириб келаётган Янги йил – Чунь Цзе байрами билан қутлаб, энг эзгу тилакларини билдирди.

Пэн Лиюань Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними Зироат Мирзиёева билан қарор топган яқин дўстона муносабатларни қадрлаши, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик тобора юксалиб бораётганидан мамнунлигини билдирди.

    Бошқа янгиликлар