Бугун Тошкент шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бошланади

СПОРТ 02.02.2024, 15:26
Бугун Тошкент шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бошланади

2-10-февраль кунлари Тошкент оғир атлетика бўйича навбатдаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилиши ҳақида хабар берилган эди. Бугун чемпионат ўз ишини бошлайди.

Кеча қитъамизнинг 34 мамлакатидан 239 нафар спортчи иштирок этадиган мазкур мусобақа олдидан "Юнусобод спорт мажмуаси"да матбуот анжумани ташкил этилди. 

Тадбирда мусобақанинг аҳамияти, жамоаларнинг тайёргарлиги ҳақида батафсил маълумот берилди. Унинг Париж-2024 Олимпия ўйинларига қимматли рейтинг очколарини тақдим этиши чемпионатга бўлган қизиқишни янада оширган.

Осиё оғир атлетика федерацияси вице-президенти, Ўзбекистон Спорт вазирининг ўринбосари, оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ҳозирда бор эътибор максимал даражада Олимпия ўйинлари лицензияларини қўлга киритишга қаратилгани, бу борада давлатимиз томонидан барча шароитлар яратиб берилаётганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақага Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Озарбайжоннинг Боку шаҳрида тайёргарлик кўрган бўлса, қизларимиз сўнгги машғулотларни Чирчиқ шаҳрида ўтказишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1