АсосийЖАМИЯТ

Тошкент осмонида ёрқин из қолдирган жисм кузатилди: олимлар уни ракета қисмига ўхшатди

Мутахассислар унинг метеор ёки болид эмас, балки эҳтимолан Хитойнинг Long March-2D ракетасига тегишли қисм бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

'Тошкент осмонида ёрқин из қолдирган жисм кузатилди: олимлар уни ракета қисмига ўхшатди'ning rasmi

19 сентябрь куни кечқурун Тошкент осмонида ортидан узун из қолдирган ёрқин жисм кузатилди. Унинг видеолари ижтимоий тармоқларда тарқалди. Фанлар академияси Астрономия институти мутахассислари ҳодиса юзасидан дастлабки хулосаларини билдирди.

Фото ва видеолар таҳлилига кўра, жисмнинг ташқи кўриниши, ҳаракати ва қолдирган изи метеор ёки болидга хос эмас. Мутахассислар унинг ракета қисми бўлиши эҳтимоли юқори эканини айтган.

Астрономия институти катта илмий ходими Камолиддин Эргашевнинг таъкидлашича, энг эҳтимолий версия — Хитойнинг "Тайюан" космодромидан учирилган Long March-2D ташувчи ракетасининг ишлаб бўлинган биринчи босқичи. Мазкур ракета PIESAT-2 сериясидаги тўртта сунъий йўлдошни орбитага олиб чиққан.

Дастлабки ҳисоб-китоблар ракета учирилган вақт, унинг орбитаси ҳамда Тошкентда ҳодиса кузатилган вақт ва йўналиш ўртасида мослик борлигини кўрсатган.

Бироқ олимлар жисм айнан шу ракета қисми эканини ҳозирча қатъий тасдиқламаган. Ҳодисани тўлиқ идентификация қилиш учун зарур орбитал маълумотлар халқаро каталогларда ҳали мавжуд эмас.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкент осмонида ёрқин из қолдирган жисм кузатилди: олимлар уни ракета қисмига ўхшатди - Darakchi.uz