АсосийJamiyat

Тошкент уйларини иситадиган корхонада мазут ёқилаётганлиги аниқланди

'Тошкент уйларини иситадиган корхонада мазут ёқилаётганлиги аниқланди'ning rasmi

Экология вазирлиги томонидан 23–31 январь кунлари Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар шаҳарчасида жойлашган “Тошкент ИЭС” (иссиқлик электр станцияси) фаолияти текширилган.  

Текширув давомида корхонада газ асосий ёқилғи ҳисоблангани, шунингдек, қўшимча ёқилғи сифатда мазутдан фойдаланилаётганлиги аниқланди. Шу сабабли Тошкент шаҳри ҳавосини тутун қоплаган.  

Текширув натижаларига кўра иссиқлик электр станциясига атроф-муҳитни ифлослантиргани учун 1 млрд 23 млн сўм (атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун 759 млн, нефт маҳсулотлари билан ерни ифлослантирганлик учун 264 млн) миқдорида компенсация белгиланган.  

Бундан ташқари, ИЭСга аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан 16 банддан иборат мажбурий кўрсатмалар берилган.

Айни дамда тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқбузарликка йўл қўйган ИЭС мансабдор шахсларига тегишли чора кўриш мақсадида суд органларига юборилмоқда.

    Бошқа янгиликлар