АсосийDunyo

Қозоғистондан ўтувчи Екатеринбург-Олмаота трассасида 11 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)

'Қозоғистондан ўтувчи Екатеринбург-Олмаота трассасида 11 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)'ning rasmi

Қозоғистоннинг Оқмўла вилояти Екатеринбург-Олмаота трассасида 11 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Nur.kz хабар берди.

Полиция маълумотларига кўра, ҳодиса Екатеринбург-Олмаота автомобиль йўлининг 1318-километрида, Бирсуат қишлоғи яқинида содир бўлган. Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Toyota Camry’нинг 29 ёшли ҳайдовчиси масофани сақлай олмагани ва тезликни белгиланган меъёрдан ошириб, олдинда кетаётган Volkswagen Polo билан тўқнашиб кетганини аниқлаган.

“Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 11 та автомобиль тўқнашиб кетди. 5 нафар жабрланувчи турли тан жароҳатлари билан зудликда шифохонага етказилди”, — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар