Актриса Асал Шодиева қайнонаси, таниқли режиссёр Зебо Наврўзова билан “Даракчи” таҳририятида меҳмон бўлди. Асал қайнонасига “Зебо опа” деб мурожаат этгани эътиборимизни тортди. Актриса бунга қуйидагича изоҳ берди:
“Ўзларидан рухсат сўраганман. Шу кунгача ‘Зебо опа’ деб чақирганим учун тўйдан кейин ойижон дейишга сира ўрганолмадим”.
Зебо Наврўзова ҳам бу ҳолатга ўз фикрини билдирди:
“Бундан ташқари, менинг ўзим ҳам қаршилик қилмадим. Сабаби, инсонни қандай аташ муҳим эмас, ўзига ёққандек мурожаат этаверсин. Ҳурмат бу билан ўлчанмайди-ку, тўғрими?”
Қайнона-келин билан кечган қизиқарли суҳбатни “Даракчи” газетасининг пайшанба куни сотувга чиқадиган янги 46-сонида ўқишингиз мумкин.