АсосийIqtisodiyot

Расман! Ўзбекистонда дизель 15 фоизга арзонлашди

'Расман! Ўзбекистонда дизель 15 фоизга арзонлашди'ning rasmi

Жорий йил 12 февраль куни Президент Ш.Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида “Ўзбекнефтгаз” АЖга биржа савдоларига қўйилаётган дизел ёнилғиси нархини 15 фоизга пасайтириш бўйича кўрсатмалар берилган эди.

Жамият томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни иқтисодий ва молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Бухоро заводида синтетик дизел ёнилғиси компонентини компаундлаш орқали ишлаб чиқарилган дизел ёнилғисининг нархлари ЭКО дизел ёнилғиси нархига нисбатан 15 фоизга арзонлаштирилди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, бугун, 19 февралдан Жамиятга қарашли барча нефт база омборларидан YEVRO-5 SSDF русумли дизел ёнилғиси бир тоннаси 11 608 190 сўмдан арзонлаштирилган нархларда биржа савдоларига жойлаштирилди.


 

 

    Бошқа янгиликлар