1

Пойтахтда ижара нархи пасайган

ИҚТИСОДИЁТ 13.03.2024, 17:46
Пойтахтда ижара нархи пасайган

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ўзининг шарҳида кўчмас мулк бозорида юз берган ўзгаришларни мунтазам таҳлил қилиб боради.

Кўриб чиқилаётган даврда кўчмас мулкни сотиб олиш ва сотиш бўйича 22,2 мингта шартнома тузилди. Ўтган ойга нисбатан бу кўрсаткич 2%га ошди.

Тошкентда уй-жой ижараси бозорида нархларнинг пасайиши кузатилди. Февраль ойида ижара нархи 1,1%га пасайиб, 1 кв.м. учун 8,9 долларни ташкил этди.

Йиллик ҳисобда ижара ҳақининг энг кўп пасайиши Олмазор, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида 13%дан 18%гача қайд этилди.

Февраль ойида иккиламчи уй-жой бозори 0,8%га ўсди. Йиллик ҳисобда иккиламчи бозордаги нархлар 14,1%га ошди.

Тошкентда иккиламчи уй-жой бозори йил давомида 17,3%га ўсди.  

Тошкентда иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи бир ой давомида 1,6%га ошиб,  бир кв.м. учун 1140 долларни ташкил этди.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1