1

Путин расман Россия президенти этиб тасдиқланди

ДУНЁ 21.03.2024, 16:51
Путин расман Россия президенти этиб тасдиқланди

Владимир Путин Россия президенти этиб сайланди. Марказий сайлов комиссияси Президент сайлови якунларини тасдиқлади. Бу ҳақда “zamon.uz” хабар қилди.

Сайлов бюллетенларининг 100 фоизи ҳисобланганда Владимир Путин 87,28 фоиз овоз тўплаган. Иккинчи ўринни Россия Федерацияси Коммунистик партиясидан номзод НиколайХаритонов эгаллади - 4,31 фоиз. Учинчи ўрин “Янги халқ” партиясидан номзод ВладиславДаванковга насиб этди – 3,85 фоиз. Тўртинчи ўринни ЛДПР партиясидан номзод ЛеонидСлутский эгаллади - 3,20 фоиз овоз.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1