1

Ўзбекистонга Россиядан газ импорти 2024 йилда уч баробар ортиши кутилмоқда

ДУНЁ 28.03.2024, 16:52
Ўзбекистонга Россиядан газ импорти 2024 йилда уч баробар ортиши кутилмоқда

Ўзбекистонга 2024 йилда Қозоғистон орқали Россия газини етказиб бериш ҳажми 2023йилга нисбатан қарийб уч баробар ортади. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазирлигига таяниб, “ТАСС” хабар берди.

“Газпром” ва Қозоғистон ҳукумати ўртасида имзоланган стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги битим доирасида Россия газининг Ўзбекистонга йиллик ташиш ҳажмини 2023-йилдаги 1,28 миллиард куб метрдан 2024-йилда 3,8 миллиард куб метрга ошириш белгиланди, — дейилади хабарда.

Ўзбекистонга Россиядан газ импорти

2023 йил 7 октябрдан Ўзбекистон Қозоғистон ҳудуди орқали “Марказий Осиё — Марказ” газ қувурида Россиядан газ импортини бошлаган эди. УзГасТраде ва “Газпром экспорт” МЧЖ ўртасидаги икки йиллик шартномага кўра, кунига 9 миллион куб метр ёки йилига қарийб 2,8 миллиард куб метр газ етказиб бериш кўзда тутилган.

Ўзбекистон ҳукуматининг “2024 йил И чорагига мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, 2024-2030 йилларда магистрал газ қувурларини модернизация қилиш дастури биринчи босқичида 500 миллион доллар ажратиш режалаштирилган. Шу орқали табиий газ қабул қилишни кунига 32 миллион куб метргача ошириш кўзда тутилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1