1

"Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўли қурилиши қиймати маълум қилинди

ДУНЁ 06.04.2024, 19:53
"Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўли қурилиши қиймати маълум қилинди

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши 8 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров агросаноат форумида айтиб ўтди.

Қайд этилишича, бу миқдор дастлабкиси ҳисобланади. Қирғизистон, Хитой ва Ўзбекистон темир йўл қурилишини бошлашга тайёргарлик кўриш ишларини якунлади. Барча протседуралар бажарилди. Ишлар жорий йилда бошланиши кутилмоқда. Ҳозирда лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари янгиланмоқда.

Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича уч давлат ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим 2022 йил сентябрь ойида Самарқандда имзоланган эди. Ҳужжатда лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ўтган йилнинг биринчи ярмида тайёрлаш кўзда тутилган эди. 2023 йил декабрь ойида ХХР мутахассислари янги темир йўл йўналишида дала ишларини якунладилар.

“20 йилдан ортиқ муҳокама қилинаётган лойиҳанинг амалга оширилиши Хитойдан Ўзбекистон орқали Европа ва Форс кўрфази давлатларига Жанубий йўлак орқали савдо ва транспорт географиясини кенгайтириш учун асос бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда”,– дейилади хабарда.

#темир йўл      #қурилиш   #транспорт 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1